Қозоғистон Президенти «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси раҳбарини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «ЛУКОЙЛ» компанияси президенти Вагит Aлекперовни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Aқордага таяниб.
None
None

Президентга углеводород хомашёси соҳасида қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Қасим-Жомарт Тоқаевга Каспий денгизининг Қозоғистон қисмидаги «Қаламқас-Тениз» лойиҳасининг асосий тамойиллари тўғрисидаги шартнома «ҚазМунайГаз» ва «Лукойл» компаниялари томонидан имзолангани, шунингдек, «Хвалинское» конини ўзлаштириш ҳақида маълум қилинди.

Қозоғистон Президенти мамлакатнинг «Лукойл» компанияси билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганидан мамнун эканини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар