Қозоғистон Президенти Кувайт Давлатини Миллий байрам билан табриклади

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қувайт Давлати Амирига табрик телеграммаси йўллади. Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан шайх Мишал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабаҳни ва Қувайт халқини - Миллий байрам билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизмати таяниб хабар беради.

Қозоғистон Президенти Кувайт Давлатини Миллий байрам билан табриклади
Фото: Ақорда

– Тинчлик ва осойишталикни яратган юртингиз бундан буён ҳам юксалиш ва гуллаб-яшнаши, келгусида эзгу марраларни забт этишини тилайман. Биз Қувайтни Қозоғистоннинг араб дунёсидаги ишончли ва муҳим ҳамкорларидан бири деб биламиз. Мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимиз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли жадал ривожланиб боришига тўлиқ ишонаман”, — дейилади телеграммада.

Давлат раҳбари Қувайт Амирига масъулиятли фаолияти ва барча ташаббусларида улкан муваффақиятлар, қардош Қувайт халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади.

Сўнгги хабарлар