Қозоғистон Президенти: Корхоналар иш режимига ўтказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус хавфи туфайли вилоят раҳбарлари зиммасига алоҳида масъулият юклатилганини таъкидлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги вазиятда вилоят раҳбарлари ва марказга бўйсунувчи шаҳар раҳбарларининг масъулияти янада жиддийлашмоқда. Очиғи, биз таваккал қилмоқдамиз. Аммо бошқа иложимиз йўқ. Фуқаролар учун қатъий карантин режими, талабалар, мактаб ўқувчилари ва боғча болаларининг масофадан ўқиши кучида қолади. Жамоат жойлари дезинфекция қилиниши керак. Бироқ, биз аста-секинлик билан корхоналарни иш режимига ўтказамиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилишида.

Президент, шунингдек, асосий вазифа ҳақида унутмасликни эслатди.

«Яна бир бор таъкидламоқчиманки, фуқароларимизнинг соғлиғини таъминлаш энг асосий вазифа. Биз ушбу умумий ишда буни доимо ёдда тутишимиз керак», - деди Президент.

Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар
telegram