Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан учрашди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясига амалий ташрифи доирасида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: akorda.kz

Учрашувда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар муносабатларнинг муҳим йўналишларида ўзаро ҳурмат ва икки мамлакат халқлари манфаатларига асосланган шериклик муносабатларини янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар