11:45, 28 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Ҳазрат Султон масжидини зиёрат қилди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳазрат Султон масжидига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтдаги Ҳазрат Султон масжидига ташриф буюриб, Қозоғистон мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади.
Шу билан бирга, қуръон ўқитилиб, Давлат раҳбари номидан қурбонлик қилинди», - деб ёзади Ақорданинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси.