15:12, 15 Август 2021 | GMT +5
Қозоғистон Президенти Афғонистондаги вазият бўйича йиғилиш ўтказди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Афғонистондаги вазият бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Twitter саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
«Мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари билан Афғонистондаги вазият бўйича йиғилиш ўтказдим. Мен АИРдаги фуқароларимиз ва дипломатларимиз хавфсизлигини таъминлашга кўрсатма бердим. Қозоғистон Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишидан хавотирда. Вазият қаттиқ назорат остида», - деб ёзади Президент.
Таъкидлаш жоизки, Толибон жангарилари Афғонистоннинг муҳим ва йирик шаҳарларини босиб олишган. Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, сўнгги 72 соат ичида Афғонистонда ўнлаб болалар ўлдирилган.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасининг дипломатик миссияси Кобулда чекланган таркибда ишлашни давом эттирмоқда.