Қозоғистон пойтахтида фавқулодда вазият жорий қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қор бўрони туфайли Қозоғистон пойтахтида фавқулодда вазият жорий қилинди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазири ўринбосари Юрий Ильин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон пойтахтида фавқулодда вазият жорий қилинди

«Нур-Султан шаҳри бўйича ФВ жорий қилинди. Бу Адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилди. Олтита ҳудудда ФВ бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтади», - деди Ю.Ильин.

У фавқулодда вазият эълон қилиш сабабларига батафсил тўхталиб ўтди.

«Фавқулодда вазият аҳоли пунктида одатий ҳаёт тарзини таъминлаш, одамларни манзилига ўз вақтида олиб бориш, озиқ-овқат ва тиббий хизмат билан узлуксиз таъминлашда муаммоларга дуч келинганда жорий қилинади», - деді спикер.

Эслатиб ўтамиз, об-ҳаво ноқулайлиги сабабли аэропортдаги барча рейслар номаълум вақтга тўхтатилганини хабар қилгандик.

Шаҳар Полиция департаменти бошлиғи Ержан Саденов, шаҳар ФВД бошлиғи Бауиржан Сиздиқов ва Нур-Султан шаҳри ҳокими ўринбосари Алтинбек Қайсағалиев об-ҳаво ёмонлашиши туфайли 2020 йил 27 январида олий таълим муассасаларида дарсларни бекор қилиш ва иш берувчиларга иш жадвалини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов