Қозоғистон олимларининг илмий ишланмалардан олган даромади 5,7 млрд тенгени ташкил этди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида Илмий, илмий-техникавий лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Primeminister.kzга таяниб хабар беради.
None
None

Йиғилишда марказий давлат органлари, етакчи илмий муассасалар вакиллари, инновацион лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқувчилар, давлат гранти соҳиблари иштирок этди.

«2016 йилдан буён 151 та лойиҳа тижоратлаштириш грантини молиялаштириш учун маъқулланди. 93 та ташаббус амалга оширилди, қолган 58 таси амалга оширилмоқда, 15 таси экспортга чиқди. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 16,4 миллиард тенгега маҳсулот сотилди, шу жумладан экспортга – 346,7 тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Тўланган солиқлар миқдори 5,2 миллиард тенгени ташкил этди. 1411 та иш ўрни яратилди. Олимларнинг даромади 5,7 миллиард тенгени ташкил қилди», - дейилади хабарда.

Е.Тоғжанов таъкидлаганидек, лойиҳаларни тижоратлаштиришга йўналтирилган грантларнинг асосий мақсади технологияларни яратиш ва уларнинг илк сотилишини таъминлашдан иборат. Буларнинг барчаси Қозоғистонга иқтисодиётда илм-фаннинг ўзига хос интеллектуал салоҳиятини яратиш, Фан жамғармаси орқали амалга оширилаётган илмий-техникавий фаолиятдаги лойиҳаларни рағбатлантириш чора-тадбирларини кучайтириш имконини беради.

Сўнгги хабарлар