Қозоғистон миллий терма жамоаси бокс бўйича Жаҳон кубогидаги натижасини яхшилади

15–21 июнь кунлари Хитойнинг Гуйян шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида 44 мамлакатдан 300 нафар боксчи иштирок этди. Мусобақада 17 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб бориб, умумий ҳисобда кучли учликдан жой олди.

ы
Фото: Қазақстан бокс федерациясы

Олтин медаллар:

  • 54 кг — Назим Қизайбай
  • 60 кг — Виктория Графеева
  • 50 кг — Санжар Ташкенбай
  • 70 кг — Абилайхан Жусипов
  • 90 кгдан юқори — Айбек Оралбай

Бронза медаллар:

  • 65 кг — Аида Абикеева
  • 80 кг — Валерия Аксенова
  • 80 кгдан юқори — Дина Исламбекова

Жамоавий ҳисоб:

  • Хитой — 9 та медаль (5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза)
  • Қозоғистон — 8 та медаль (5 та олтин, 0 кумуш, 3 та бронза)
  • Ўзбекистон — 11 та медаль (4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза)
  • Франция — 8 та медаль (2 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза)
  • Ҳиндистон — 6 та медаль (1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза)
  • Бразилия — 4 та медаль (1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза)
  • АҚШ — 2 та медаль (1 та олтин, 1 та кумуш)
  • Озарбайжон — 3 та медаль (1 та олтин, 2 та бронза).

Шунингдек, бундан аввал қозоғистонлик боксчилар Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида 20-26 апрель кунлари бўлиб ўтган Жаҳон кубогини кучли учлик сафида якунлаган эди. Ҳамюртларимиз нуфузли мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан тугатди.

Шу тариқа ҳамюртларимиз Жаҳон кубогидаги натижаларини янада яхшилади. Улар биринчи босқичга нисбатан иккита кўпроқ олтин медални қўлга киритди.

Финал босқичи ноябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бироқ мусобақанинг аниқ санаси ва мезбон шаҳри ҳозирча белгиланмаган.