Қозоғистон матбуот котиблари АҚШ тузилмаларида малака оширади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон матбуот котиблари АҚШ тузилмаларида малака оширади. Бу ҳақда Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Дархан Қидирали қозоқ тилида контент яратувчиларнинг VI форумида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Кечагина биз вазирликдаги тазйиқлардан ҳимоя қилиш бўйича махсус буйруқ чиқардик. Шундай қилиб, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва бошқа масалалар бўйича тамойилларимиз ва қонунчилигимиз такомиллашиб бораверади», - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, вазирлик томонидан медиасаводхонликни ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.

«Биз бунинг учун янги медиалар очдик. Ҳозирги даврда кўплаб тренинг ва семинарлар ўтказилди. Яқинда АҚШ элчихонаси кўмагида катта йиғилиш, матбуот хизматига бағишланган семинар, китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Яқин келажакда АҚШ элчихонаси кўмагида Қозоғистон матбуот котибларини АҚШнинг айрим тузилмаларига олиб бориш ва ўқув курсларини давом эттиришни истаймиз. Бунинг учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман», - деди Дархан Қидирали.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар