Қозоғистон литий ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Казахстан
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон литий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев маълум қилди.

“Корея Қозоғистоннинг 5 та энг йирик сармоявий ҳамкорларидан биридир. Ҳозирда КІА заводи қурилмоқда. Келгуси йил очамиз. Бу саноат билан боғлиқ биринчи масала. Иккинчидан, бугунги кунда Корея геология, геофизика ва минерал ресурслар институти Қозоғистонда нодир металлар – литий бўйича геологик қидирув ишларини олиб бормоқда. Бу ишлар тугаллангач, мамлакатда литий ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Ҳозирда мамлакатда бундай ишлаб чиқариш йўқ”, – деди вазир бугун Ақордада.

Вазирнинг сўзларига кўра, Корея институти мамлакатнинг Шарқий Қозоғистон вилоятидаги литий конида қидирув ишларини олиб бормоқда. Ушбу металлдан автомобиль аккумуляторлари ишлаб чиқарилади.

Сўнгги хабарлар
telegram