Қозоғистон қутқарувчилари Туркияда вайроналар остидан 7 кишини олиб чиқди

ASTANА. Кazinform – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Ибрагим Қулшимбаев қидирув-қутқарув ишлари бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Бугун Қозоғистон қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Туркиянинг Газиантеп ва Нур шаҳарларида қидирув ишлари олиб боряпмиз. Қутқарувчилар вайроналар остидан 7 кишини олиб чиқди. Бундан ташқари, 14 та жасад топилди ва олиб кетилди. Ҳозир муҳандислик ишлари олиб борилмоқда. Зилзила оқибатида вайрон бўлган кўп қаватли уйларнинг юқори қисмини тозалаш ишлари давом этмоқда. Қидирув ишлари ўргатилган итлар ёрдамида олиб борилмоқда», — деди Ибрагим Қулшимбаев.

Биринчи ўринбосарнинг сўзларига кўра, қутқарувчилар учун зарур шароитлар яратилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 18 мингдан ошди.


Видеодан кадр

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар