Қозоғистон қуруқликдаги барча чегараларини очади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов мамлакат ҳаво ва қуруқлик алоқаларини тиклашга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди Kazinform мухбири.
None
None

«Биз барча ҳаво ва қуруқлик қатнов йўлларини имкон қадар тиклашга тайёрмиз», - деди бош вазир ўринбосари.

У ҳозирда 23 давлат билан халқаро алоқалар доирасида 78 та йўналиш очилгани, ҳафтасига 259 та рейс амалга оширилганини таъкидлади.

57 та ички йўналиш бўйича қатновлар тўлиқ тикланди ва 65 та мунтазам рейслар амалга оширилди.

Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт, Ташқи ишлар вазирликларига бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ҳаво ва қуруқлик чегараларини очиш режаларини ишлаб чиқишни топшираман», — деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар