Қозоғистон курорт ҳудудларига парвозлар ва поездлар сонини кўпайтиради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов келгуси туристик мавсумда курорт ҳудудларига парвозлар ва поездлар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Қулай саёҳат логистикаси муҳим аҳамиятга эга. Сайёҳлик мавсуми арафасида ҳаво ва темир йўл транспортига бўлган талаб катталигини ҳисобга олиб, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш зарур», — деди Ерали Тоғжанов.

Бош вазир ўринбосари таъкидлаганидек, бу курорт зоналарига ҳам тегишли.

«Шу нуқтаи назардан, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, «ҚТЖ» МК АЖ билан биргаликда пойтахтдан Алмати шаҳрига, Алакўл курорт ҳудудларига ҳар куни поездлар қатновини таъминлаш масаласини ишлаб чиқиши зарур. Шунингдек, Ақтау, Туркистон, Ушарал шаҳарлари, Урджар қишлоғи аэропортларига парвозлар сонини ошириш масаласини ишлаб чиқишни топшираман», — дея қўшимча қилди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар