Қозоғистон коронавирусга қарши эмлаш бўйича дунёда 52-ўринда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон коронавирусга қарши эмланганлар сони бўйича дунёда 52-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон коронавирусга қарши эмлаш бўйича дунёда 52-ўринда

«Бугунги кунда Қозоғистон аҳолини эмлаш «Спутник V» ва «QazVac» вакциналари билан амалга оширилмоқда. Қозоғистон дунёдаги COVID-19га қарши вакциналарини ишлаб чиқарадиган энг яхши ўнталикка киради. Жаҳон рейтингига кўра, Қозоғистон 177 давлат орасида коронавирусга қарши эмланганлар сони бўйича 52-ўринни эгаллаб турибди», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, вакцинани етказиб бериш жадвалга мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади. Бу эмланадиган аҳолининг 20 фоизини вакцина билан таъминлайди.

«Иш давом этмоқда. Вакцина билан эмлаш мамлакатда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиради», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Марлан Жиембай