Қозоғистон коронавирус юқтириш бўйича 120-ўринда

«Охирги ҳафтада дунёда коронавирус юқтирганлар сони 20 фоизга камайди», - деди Ажар Ғиният Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, касалланишнинг камайиши 215 та давлатдан 180 та давлатда, шу жумладан Америкада - 46 фоизга, Исроил, Арманистонда - 45 фоизга, Чехияда - 32 фоизга, Буюк Британияда - 23 фоизга, Туркияда - 11 фоизга, Австрия ва Россияда - 9 фоизга кузатилган.
Шу билан бирга, дунёнинг 35 та давлатида, шу жумладан, Малайзияда - 1,4 баробар, Хитойда - 1,3 баробар, Таиландда - 1,2 баробар касалланиш ўсишда давом этмоқда.
«Охирги ойда дунё рейтингида 1 миллион аҳоли сони бўйича Қозоғистон касалланиш даражаси бўйича 5 поғонага яхшиланди ва 120-ўринда, ўлим даражаси бўйича бу кўрсаткич 6 поғонага яхшиланди ва 225 ўрин ичида 108-ўринни эгаллади», - дея хулоса қилди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев