Қозоғистон ўқитувчилари онлайн чат орқали шикоят қилишлари мумкин бўлади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги ўқитувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган Теlegram-чатини ишга туширади. Чат ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилади. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш қўмитаси раиси Ернур Дауенов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Ҳар бир ўқитувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ариза ва шикоятларни қабул қилувчи «Педагогті Қорғау» Теlegram-чати иш бошлади. Чат орқали олинган ҳар бир маълумот, ҳар бир мурожаат бевосита қўмитамиз ва ҳудудий бошқармалар назоратида. Ҳар бир мурожаат бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилади», — деди Ернур Дауенов Таълим-маориф вазирлигининг тезкор йиғилишида.

Вазирлик, шунингдек, ҳудудлардаги вазиятни холис баҳолаш учун ўқитувчилар ўртасида аноним электрон сўров ўтказилиши ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ қўмита раиси барча назорат тадбирлари доирасида таълим ташкилотлари ўқитувчиларни ортиқча ҳисобот беришга жалб қилиш фактларини қатъий текширишини маълум қилган эди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар