Қозоғистон китобхонлик бўйича энг яхши 50 та давлат қаторида
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ўқиш саводхонлиги даражаси ошиб бормоқда. PISA рейтингида китоб ўқиш бўйича энг яхши 50 давлат қаторига кирди.

Қозоғистон китобхонлик бўйича дунёда 46-ўринда. 2022 йилда PISA ташкилоти математика ва табиий фанларни ўрганаётган ўқувчилар ўртасида ўтказган тадқиқотидан сўнг шундай хулосага келган.
2018 йилги тадқиқотда Қозоғистон 75 давлат орасида 61-ўринни эгаллади. Қайд этиш жоизки, рейтинг ҳар уч йилда янгиланади.
Рейтинг шуни англатадики, мактаб ўқувчилари одамларнинг хулқ-атворини ўзгартиришга, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қаратилган китобларни кўп ўқийди. 4-6-синф ўқувчилари эса кўпроқ эртак жанридаги асарларни ўқийди.
Мамлакатда таълим муассасаларида китобхонлик саводхонлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Астанада болалар ҳар куни дарс олдидан 8 дақиқа китоб ўқишади. Ва баъзи мактаблар ҳафтанинг бир кунини фақат китоб ўқиш куни сифатида белгилайди.
Ҳозир Қозоғистонда ўқувчиларнинг таълим ютуқларини назорат қилиш учун махсус восита мавжуд. Бу 4-9-синф ўқувчиларининг мактаб ўқув дастуридан ташқари таълим даражасини белгиловчи тизимдир. У уч йўналишда илмий изланишлар олиб боради. Бунга саводхонлик ҳам киради. Мактаб ўқувчилари китоб саҳифаларини қанчалик тез-тез варақлашини сўровнома орқали аниқлаш мумкин.
Дарвоқе, ушбу восита жорий йилда Халқаро экспертиза маркази синовидан ўтиб, махсус сертификатга эга бўлди. Мутахассисларнинг фикрича, энди ундан Марказий Осиё давлатлари ҳам фойдаланиши мумкин.
«Қозоғистонда таълим сифати йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ҳамкор сифатида ишлаган икки йил давомида биз ўқувчиларнинг таълим ютуқларини назорат қилиш воситаси мавжудлигини кўрдик. Бундан Марказий Осиё мамлакатларида ҳам фойдаланиш мумкин», - дейди RCEC халқаро экспертиза ва сертификатлаштириш илмий маркази директори Арнольд Брауэр.
