Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 15 дан ортиқ давлатга экспорт қилинади

ASTANA. Kazinform — Маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари чорвачилик маҳсулотлари бўйича жаҳон бозорида ўз ўрнини фаол равишда мустаҳкамламоқда, деб хабар беради ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

сиыр
Фото: АШМ

Бугунги кунда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ЕОИИ, Европа Иттифоқи, МДҲ давлатлари, Форс кўрфази мамлакатлари, шунингдек, Хитой, Корея, Япония, Озарбайжон, Ўзбекистон, Мўғулистон каби 15 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда.

Хитой билан сўйиш учун тирик йирик шохли қорамол, тери, парранда гўшти ва қўшимча маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича ветеринария протоколлари имзоланган. Қимиз, қуруқ бия сути, термик қайта ишланган маҳсулотлар, совутилган мол, қўй ва чўчқа гўшти етказиб беришни мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Термик қайта ишланган қўй ва эчки гўшти, музлатилган, совутилган ва термик қайта ишланган чўчқа гўшти экспорти бўйича ҳам протоколлар имзоланди.

Қозоғистон ҳам Европа Иттифоқига асал экспорт қилувчи давлатлар рўйхатига киритилган. Қимиз ва балиқчилик маҳсулотларини экспорт қилишнинг қўшимча йўналишлари ишлаб чиқилмоқда.

Илк маротаба 9 та корхона Хитойнинг ноозиқ-овқат маҳсулотлари реестрига киритилиб, янги савдо имкониятлари очилди.

Сўйилган гўшт ва парранда гўшти экспорти учун Ироқ билан иккита ветеринария сертификат бланкаси, Грузия билан тўртта сертификат бланкаси тасдиқланди, бу эса мамлакат бозорини очиш имконини берди. Озарбайжон билан балиқ ва асаларичилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун сертификатлар, Эрон билан туёқли ҳайвонлар терисини экспорт қилиш ҳужжатлари келишилган. БАА билан спорт отларини экспорт қилишга тайёргарлик кўрилмоқда, Буюк Британияга йирик шохли қорамол эмбрионлари учун сертификат жўнатилди.

Япония (тирик отлар, бия ва туя сути), Жанубий Корея (музқаймоқ), Малайзия (сут ва гўшт маҳсулотлари), шунингдек Бруней, Вьетнам, Тайланд, Сингапур, Қатар, БАА ва Босния ва Герцеговина билан янги экспорт йщналишларини очиш ишлари давом этмоқда.

“Жами 3702 та корхона хорижий экспортёрлар реестрига киритилган. Жумладан: ЕОИИда — 3339 та, ХХРда — 57 та, ЕИда — 63 та, Ўзбекистонда — 101 та, БААда — 13 та, Эронда — 13 та, Японияда — 47 та, Туркияда — 16 та, Кореяда — 5 та , Саудия Арабистонида — 43 та, Озарбайжонда — 9 та. Бир қатор давлатлар, жумладан Беларусь, Россия, Хитой, Арманистон ва Туркия Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида оқсил ва парранда гриппи аниқлангани муносабати билан илгари киритилган вақтинчалик чекловларни бекор қилди», - дейилади вазирлик баёнотида.

Сўнгги хабарлар