Қозоғистон қўшинлари сони бўйича дунёда 67-ўринда туради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Global Firepower 2022 рейтингида Қозоғистон фаол ҳарбий хизматчилар сони бўйича 142 давлат орасида 67-ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform ranking.kzга таяниб.

Рейтингга кўра, Қозоғистондаги ҳарбий хизматчилар сони 45 минг кишини ташкил қилади. Собиқ СССР давлатлари ичида Қозоғистон армия сони бўйича Россия (850 минг), Украина (200 минг), Озарбайжон (65 минг), Ўзбекистон (55 минг) ва Беларусдан (45 минг) орқада қолади.

Қозоғистон рейтингида Арманистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Молдовадан юқори ўринларда.

Қозоғистон ҳарбий хизматга чақирилганлар сони бўйича 142 давлат орасида 70-ўринни эгаллади. Қўшни давлатлардан бу кўрсаткич бўйича Қозоғистондан бор-йўғи учта давлат – Россия, Украина ва Ўзбекистон олдинда.


Сўнгги хабарлар