Қозоғистон Италияга металл маҳсулотлари экспортини 6 баробарга оширди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Италияга металл буюмлар экспортини 6 баробарга оширди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев маълум қилди.

металлы
Фото: акимат Актюбинской области

“6 ойи якунларига кўра, товар айирбошлашда хом ашё экспортини ҳисобга оладиган бўлсак, Италия биринчи ўринда, нохом ашё экспорти бўйича учинчи ўринда туради. Бизнинг мақсадимиз фақат савдо эмас. Инвестициялар бўйича биз Италиянинг йирик ишлаб чиқарувчиларини иқтисодиётимизга таклиф қилмоқдамиз ва улар билан хом ашё эмас, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишламоқдамиз”, — деди вазир Ақорда ОАВ вакилларига берган интервьюсида.

Унинг қайд этишича, Италия Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир.

“6 ойда товар айирбошлаш ҳажми 10,1 миллиард долларни ташкил этди. Шундан 9,4 миллиард доллари - экспортимиздир. Биз буғдой экспортини кўпайтириш чораларини кўрдик. Экспортнинг янги тури - кунгабоқар ёғи. Кейин металл буюмлар экспортини 6 баробарга оширдик. Нефть - бу асосий позиция”, — деди Арман Шаққалиев.

Эслатиб ўтамиз,Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Италия Президенти Сержо Маттареллани кутиб олди.

Ҳозирда икки давлат раҳбарлари музокаралар олиб бормоқда. Музокараларда савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.

Сўнгги хабарлар