Қозоғистон илк бор парабиатлон бўйича Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Кazinform – Финляндияда парабиатлон бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида Ербол Хамитов 32:37,0 сония натижа билан олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

Иккинчи ўринни украиналик рақиби Тарас Рад (33:41,6), учинчи ўринни яна бир украиналик спортчи Александр Алексик (33:50,7) эгаллади.

Жаҳон чемпионатидаги бу ғалаба Қозоғистон тарихидаги илк олтин медаль ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 7-19 декабр кунлари Финляндиянинг Вуакатти шаҳрида Парачанғи ва парабиатлон бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ербол Хамитов парачанғи спортида 5 км масофада кумуш, 10 км масофада бронза, Александр Герлиц парабиатлонда 12,5 км масофада бронза медалини қўлга киритди.

Муаллиф: Жанар Қапалбаева


Сўнгги хабарлар