Қозоғистон иқтисодий рақобатбардошлик рейтингида МДҲ мамлакатларини ортда қолдирди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон дунёдаги иқтисодий рақобатбардош мамлакатлар рейтингида 38-ўринни эгаллади. Шундай қилиб, Қозоғистон ушбу рўйхатга киритилган МДҲ мамлактлари орасида ягона давлат бўлди. Бу IMD World Competitiveness Center томонидан нашр этилган глобал тадқиқот натижаларида айтилган.

Қозоғистон иқтисодий рақобатбардошлик рейтингида МДҲ мамлакатларини ортда қолдирди
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

Швейцариядаги IMD World Competitiveness Center томонидан ўтказилган йиллик тадқиқот 70 мамлакат иқтисодиётини тўртта асосий йўналиш бўйича баҳолайди. Булар: иқтисодий кўрсаткичлар, давлат бошқаруви самарадорлиги, бизнес самарадорлиги ва инфратузилма. Бу йилги рейтингда Қозоғистон 65,4 балл тўплади ва 38-ўринни эгаллади.

Қозоғистон индивидуал омиллар бўйича қуйидаги ўринларни эгаллади:

  • иқтисодий кўрсаткичлар — 57-ўрин;
  • давлат бошқаруви самарадорлиги — 23-ўрин;
  • бизнес самарадорлиги — 23-ўрин;
  • инфратузилма — 43-ўрин.
  • ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) — 44-ўрин.

2025 йилда Қозоғистон рейтингда 34 ўринда эди. 2022 йилда мамлакат 43-ўринни эгаллади.

Рейтингнинг энг яхши ўнталиги Сингапур (100 балл), Гонконг (95,6 балл), Швейцария (95,3 балл), Тайвань (94,3 балл), Бирлашган Араб Амирликлари (94,1 балл), Дания (94,1 балл), Ирландия (94,1 балл), Нидерландия (90,1 балл), Швеция (88,5 балл) ва АҚШ (86,8 балл) бўлди.

Глобал рейтингда Қозоғистон ўз кўрсаткичлари бўйича Испания, Португалия, Польша, Италия ва Аргентина каби бир қатор мамлакатлардан юқори ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, Қозоғистон аҳолиси 20,4 миллион кишига етди ва мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича 32-ўринда. Ишсизлик даражаси — 4,6%, Қозоғистон ушбу кўрсаткич бўйича 31-ўринни эгаллади. Истеъмол нархлари инфляцияси 11,4% ни ташкил этди, бу Қозоғистонни 65-ўринга қўйди.

Эслатиб ўтамиз, S&P Қозоғистон Тараққиёт Банкининг рейтингини оширди.