Қозоғистон иқтисодиёти саккиз ойда 4,8 фоизга ўсди

ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 8 ойида мамлакат иқтисодиёти 4,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Жорий йилнинг январь-июль ойлари якунларига кўра, Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 4,8 фоизни ташкил этди. Улар орасида реал сектор 4,6 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси 4,7 фоизга ўсди. Ижобий динамика барча йирик тармоқларда кузатиляпти, хусусан, қурилиш, савдо, шунингдек, ахборот-коммуникация соҳаларида энг юқори ўсиш кузатилди», – деди Вазир.

Унга кўра, асосий капитал қўйилмаларининг ўсиш суръати 12,4 фоизни ташкил этди.

«Инвестициялар оқими транспорт ва сақлаш соҳасида 57,7 фоизга, таълимда 24,3 фоизга, савдода 22,6 фоизга, қишлоқ хўжалигида 21,3 фоизга, саноатда 9 фоизга, жумладан, тоғ-кон саноатида 8,4 фоизга ўсди.

Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Абай, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида кузатилди», – деди Алибек Қуантиров.

Вазирнинг айтишича, дастлабки натижаларга кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида ташқи савдо айланмаси 4,3 фоизга ўсиб, 67,2 миллиард долларни ташкил этди.

«Экспорт 38 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 12,1 миллиард долларга етди. Товарлар импорти 29,3 миллиард долларни ташкил этди. Умуман олганда, ижобий савдо баланси 8,7 миллиард долларга тенг», – деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар