Қозоғистон ҳудудида сув босган уйлар сони маълум бўлди

Сув тошқини
Фото: Алтынай Сағындықова/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга 167 935 кг гуманитар ёрдам етказилди. Бу ҳақда ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро мудофааси қўмитаси ва ҳарбий бошқармалари масъул ходими Ерасил Сайпаш маълум қилди.

“Сув тошқин бошланганидан буён 96 472 киши, жумладан 31 640 нафар бола қутқариб олинди. 2823 киши, жумладан, 865 нафар бола хавфсиз жойга олиб кетилди. Вақтинчалик жойлаштириш марказларига 7 минг 605 киши, жумладан, 3 минг 474 нафар бола жойлаштирилди”, - деди Е.Сайпаш Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.

Унинг таъкидлашича, 82 минг 559 бош қорамол хавфсиз жойга ҳайдалган.

“Жабрланган ҳудудларга 167 935 кг гуманитар ёрдам етказилди. Бирлашган кучлар ёрдамида 8,5 миллион куб метрдан ортиқ эриган қор суви олиб ташланди. 1,3 миллион қоп ва 1,1 миллион тонна инерт материал ётқизилди. 2750 та турар-жой ва 1816 ҳовлидан сув чиқарилди. Авария-қутқарув ишларига кечаю кундуз 24 295 киши, 2655 та техника, 469 та сув насоси ва 139 та сузувчи, 10 та ҳаво транспорти сафарбар этилди”, - деди бошқарма вакили.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларида 3 444 та уй ва 336 та ҳовли майдонлари сув остида қолгани аниқланган.

“Сув остида 105 та автомобил йўли, жумладан 8 та кўприк ва 97 та йўл қопламаси қолган. Транспорт алоқаси мавжуд бўлмаган 69 та аҳоли пункти назоратга олинди. Республика ва тезкор штаблар фаолиятини давом эттирмоқда. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун барча куч ва воситалар сафарбар этилган”, - деди Ерасил Сайпаш.

Сўнгги хабарлар