09:50, 31 Август 2024 | GMT +6
Қозоғистон хоккей жамоаси иккинчи марта ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоасининг сўнгги Олимпиада саралаш босқичининг иккинчи ўйини Австрияга қарши бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда Қозоғистон терма жамоасидан Дмитрий Бреус ўйиннинг 2-дақиқасида гол урган бўлса, 43-дақиқада австриялик хоккейчи Рафаэль Хербургер ҳисобни тенглаштирди.
53-дақиқада қозоғистонлик Тамирлан Гайтамиров гол уриб, Қозоғистон терма жамоасига ғалаба келтирди. Ҳисоб 2:1.
Энди Қозоғистон хоккейчилари 1 сентябрь куни соат 21:00да Словакия билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа Венгрияни 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.