11:20, 19 Май 2023 | GMT +5
Қозоғистон Хитойнинг йирик электрон савдо майдончаларидан кенг фойдаланишни таклиф қилмоқда - Қасим-Жомарт Тоқаев
ХIAN. Кazinform – Қозоғистон Хитойнинг йирик электрон савдо майдончаларидан кенг фойдаланишни таклиф этади. Бу қадам маҳсулотларни биргаликда бозорга чиқариш учун жуда муҳимдир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев биринчи «Марказий Осиё – Хитой» саммитида айтиб ўтди, дея хабар беради Кazinform.

«Электрон савдо соҳасида ўзаро мулоқотни ошириш учун қўшимча имконият мавжуд. Шубҳасиз, бу йўналишда Хитой етакчилик қилмоқда. Онлайн савдони ривожлантириш жуда муҳим. Биз буни оммавий чекловлар вақтида яққол кўрдик. Хитойнинг «Alibaba Group» ва «JD COM» каби интернет гигантлари бу борада улкан тажриба ва салоҳиятга эга. Марказий Осиё давлатлари бозор рақобатида ўзларининг афзалликларига эга. Шу муносабат билан Қозоғистон Хитойнинг йирик электрон савдо майдончаларидан кенг фойдаланишни таклиф этади. Бу қадам маҳсулотларимизни биргаликда бозорга чиқариш учун жуда муҳимдир. Куни кеча JD COM платформасида Қозоғистон миллий павилёни очилди», – деди ҚР Президенти.