Қозоғистон Хитойга йилига 11 млрд куб метр газ экспорт қилади

Қозоғистоннинг Хитойга газ экспорти йилига - 11 млрд куб метр. Бу ҳақда Алматида журналистлар билан учрашувда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Газ
Фото: “Самруқ-Қазна” АЖ

“Ҳозир гап йилига 11 миллиард куб метргача газ ҳажми ҳақида кетмоқда, бироқ бу ҳажм ҳар йили Қозоғистон газ ишлаб чиқарувчиларининг имкониятларидан келиб чиқиб тартибга солинади”, - деди вазир брифингда.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда индикатив балансдан келиб чиқиб, 4,5-5 миллиард куб метр, кейин эса -11 миллиард куб метр газ экспорти режалаштирилган.

Вазирнинг сўзларига кўра, газ Ғарбий Қозоғистон конларидан етказиб берилади, хусусан, асосий манба “Тенгиз” бўлади.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар