Қозоғистон халқига жамғармасидан кимларга маблағ ажратилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мушак атрофияси (СМА) ва Дюшен синдроми билан касалланган 22 кишига ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда «Қозоғистон халқига» жамғармаси раиси ўринбосари Лаззат Шинғисбаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Мушак атрофияси (СМА) ва Дюшен синдромидан аъзият чекувчи 20 нафар бола ва 2 нафар катталар учун дори воситаларини харид қилиш бўйича шартнома имзоламоқдамиз», — деди Л.Шинғисбаева.

Маълумотларга кўра, яқин вақт ичида Муковисцидоз касаллиги ташхиси қўйилган 16 нафар болага дори-дармон харид қилиш учун маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, умуртқа мушаклари атрофияси бўлган 4 нафар бола учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган қимматбаҳо Onasemnogen abeparvovec (Zolgensma) препаратини сотиб олишга қарор қилинди. Ҳозиргача тўрт нафар беморга дори-дармон берилган.

Жамғарма хайрия ёрдамини давом эттириб, соғлиқни сақлаш соҳасида қуйидаги йўналишларда лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни бошлайди:

- орфан касаллигига чалинган беморларни дори воситалари билан таъминлаш;

- тиббиёт ташкилотларини офталмологик, аудиологик скрининг ва касалликларни эрта ташхислаш учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш дастурлари;

- аъзо ва тўқималарни трансплантация қилиш, онкологик ва онкогематологик патологияларга муҳтож беморлар учун хайрия лойиҳалари;

- ногиронларни (болалар ва катталар), хусусан, бионик протезлар билан реабилитация қилиш учун техник воситалар билан таъминлаш.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар