Қозоғистон Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорликнинг янги режасини имзолади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Султан Камалетдинов Нур-Султан шаҳрида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий бошқармаси бошлиғи Сангита Кениг билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Томонлар Қозоғистон Қуролли Кучларининг тинчликпарвар салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. «Тинчликпарвар кадрлар тайёрлаш маркази» фаолиятини ривожлантириш, халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ва тинчликни сақлаш соҳасидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.

– Халқаро Қизил Хоч қўмитаси инструкторлари томонидан ўтказилаётган халқаро гуманитар ҳуқуқ ва қуролли можаролар ҳуқуқи бўйича йиллик курслар тинчликпарвар кучларимизни БМТ миссиясига тайёрлашнинг муҳим қисмидир, – деди генерал-лейтенант Султан Камалетдинов ўз нутқида.

Мудофаа вазири ўринбосари музокаралар ташкилот билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтиришига ишонч билдирди.

Қозоғистоннинг Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорлиги Қуролли Кучларнинг тинчликпарварлик салоҳиятини оширишга қаратилган. Бу Қозоғистон Президентининг 2021 йил ноябр ойида Халқаро Қизил Хоч қўмитаси раҳбари билан учрашувида қайд этилган.

Мудофаа вазири ўринбосари ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўртасидаги учрашув якунлари бўйича 2022 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Бундан ташқари, мудофаа вазирлиги раҳбариятига яқинда Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Қозоғистон Республикасидаги миссияси раҳбари этиб тайинланган Франсуа Бланси таништирилди.

Сўнгги хабарлар