Қозоғистон футболига бағишланган коллекция тангалари сотувга чиқарилди

ASTANA. Kazinform – 11 апрелдан бошлаб Миллий банк интернет-дўконида “Спорт” туркумидаги «ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ КЛУБТАРЫ» ва «ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСЫ» коллекция тангалари сотила бошлагани ҳақида хабар берди.

Ұлттық банк Қазақстан футболына арналған коллекциялық монеталарды сатылымға шығарады
Фото: Қазақстан Ұлттық банкі

13 турдаги «ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ КЛУБТАРЫ» тангаларининг ҳар бири 7000 донадан чиқарилган. Улардан 5 000 танга алоҳида блистерларда, 2 000 танга эса эсдалик блистер тўпламларида тақдим этилган. 

“2000 дона нашрда чиқарилган эсдалик блистерлари тўплами «ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ КЛУБТАРЫ» 13 хил танга ва битта «ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСЫ» дан иборат. Барча тангалар мельхиордан ясалган (MH 25), оғирлиги – 15 грамм, диаметри – 33 мм, ишлаб чиқариш сифати – brilliant uncirculated, номинал қиймати – 200 тенгедан иборат”, — дейилади Миллий банк хабарида.

«ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ КЛУБТАРЫ» тангалари тасвири

«ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ КЛУБТАРЫ»  тангалари тасвири
Фото: Қозоғистон Миллий банки

«ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСЫ» танга тасвири

«ҚАЗАҚСТАННЫҢ ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСЫ» танга тасвири
Фото: Қозоғистон Миллий банки

 

Коллекцион тангалар барча турдаги тўловлар бўйича ўзларининг белгиланган қийматига мувофиқ Қозоғистон Республикаси ҳудудида қабул қилиниши, шунингдек, мамлакатнинг барча банкларидаги банк ҳисобварақларига ўтказилиши, майдаланиши ва алмаштирилиши керак.

Коллекция тангалари Қозоғистон зарбхонасида ишлаб чиқарилади.

Сўнгги хабарлар