Қозоғистон футбол терма жамоаси бугун БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Учрашув пойтахт вақти билан соат 21.30да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Икки жамоа бунгача уч марта тўқнаш келишган. Улардан бири Қозоғистон терма жамоасининг устунлиги билан якунланган бўлса, иккитасида рақиблар ғалаба қозонишди.
1997 йил 12 сентябрда 1998 йилги жаҳон чемпионатига иккинчи саралаш босқичида «В» гуруҳида қатнашган Қозоғистон терма жамоаси меҳмонда 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйган, аммо ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
2000 йил 11 декабрда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида эса Қозоғистон футболчилари рақибига 2:5 ҳисобида имкониятни бой беришган.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябр куни Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Шу куни БАА терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Аргентинага 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Муаллиф: Адилжан Умбет