Қозоғистон фуқароларининг 95 фоиздан ортиғи этнослараро муносабатларни барқарор деб ҳисоблайди — вазирлик

ASTANА. Кazinform — 2025 йилда жамият томонидан этнослараро сиёсатга ишонч юқори эканлигини кўрсатувчи маълумотлар қайд этилди. Фуқароларнинг 95 фоиздан ортиғи мамлакатдаги этнослараро вазиятни барқарор ва қулай деб баҳоламоқда. Бу ҳақда Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ҚХА
Фото: Астана ҳокимлиги

Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан жамоатчилик тотувлиги, фуқаролар бирлиги ва этнослараро муносабатларни ривожлантириш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатда юздан ортиқ этнос вакиллари тинч-тотув ва аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Уларни тенг имкониятларга асосланган ва барқарор ривожланишга йўналтирилган Адолатли Қозоғистонни яратишдек ягона мақсад бирлаштиради.

Этнослараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишнинг самарали институционал тизими шакллантирилди. Бу тизим марказий давлат органларидан тортиб Қозоғистон халқи ҳудудий ассамблеяларигача бўлган барча даражаларда ишлайди.

Этнослараро муносабатларнинг ривожланиш даражасини ўрганиш, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ҳудудларда ижтимоий тадқиқотлар, мониторинг ташрифлари мунтазам ўтказилмоқда.

— 2025 йилда жамиятда этнослараро сиёсатга ишонч юқори эканлигини кўрсатувчи маълумотлар қайд этилди. Фуқароларнинг 95 фоиздан ортиғи мамлакатдаги этнослараро вазиятни барқарор ва қулай деб баҳоламоқда.

2022 йил апрель ойидан бошлаб профессионал этномедиаторларни тайёрлаш ва медиация институтини ривожлантириш мақсадида Этномедиация маркази фаолият юритмоқда.

Этнослараро соҳада тушунтириш ишларини кучайтириш мақсадида республика ахборот-тушунтириш гуруҳи тузилди. Айни пайтда мамлакатда 80 та ахборот-тушунтириш гуруҳлари фаол ишламоқда.

Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташаббуси билан мингдан ортиқ этномаданий бирлашма ва 4 мингга яқин жамоат тузилмалари бирлаштирилган. Уларнинг фаолиятига 50 мингдан ортиқ фуқаролар жалб этилган. “Оқсоқоллар кенгаши” ва “Оналар кенгаши” аҳолини ижтимоий ҳаётга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга қаратилган “Маданиятли она – маданиятли халқ”, “Ҳалол фуқаро” ва “Соғлом ақл” лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда, — дейилади вазирлик хабарида.

2025 йилда илк бор Алмати, Жамбил, Туркистон ва Жетису вилоятларида туман миқёсидаги ассамблеялар ташкил этилди.

“Ассамблея ёшлари” ёшлар қаноти 10 мингдан ортиқ ёш вакилларни бирлаштириб, маданиятлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Ёшлар ташкилотининг “Янги тўлқин”, “ҚХА етакчилар мактаби”, “50 нафар ёш етакчи” каби лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Талабалар ассамблеяси мамлакат олий таълим муассасаларида турли этнос вакиллари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Бу этнослараро тотувлик ва фуқаролик ўзига хослигини мустаҳкамлаш, шунингдек, кўнгиллилар ҳаракати ва этномедиация йўналишини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллигига бағишланган умуммиллий илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар