12:47, 02 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон Францияга от гўшти экспортини ошириш ниятида
Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин от гўшти экспортини кўпайтириш режалари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Аввало, чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилишни йўлга қўйишимиз керак. Кеча биз французлар билан от гўштини экспорт қилиш ҳақида гаплашдик, чунки Франция от гўштини истеъмол қиладиган мамлакатдир. Ҳозирда Японияни таъминловчи 32 та етказиб берувчимиз бор, Францияга етказиб бериш ҳажмини ҳам оширишимиз керак”, – деди Серик Жуманғарин Ақордада.
Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, мамлакатда от гўшти ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев