Қозоғистон элчиси НАТО вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида махсус вакил Қозоғистондаги тартибсизликлар қурбонларига ҳамдардлик билдирди. Қозоғистон дипломати Х.Коломинага Қозоғистонда содир бўлган сўнгги воқеаларнинг сабаб ва оқибатлари, шунингдек, давлат томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда нормал ҳаётни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди. Қозоғистон расмийлари томонидан ҳар томонлама ва пухта тергов олиб борилаётгани, унинг натижалари жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилиши билдирилди.
М.Баймухан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг янги тузилган ҳукумати қозоғистонликларнинг ҳаёт сифатини таъминлаш ва мамлакатни янада муваффақиятли ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни қўйганини таъкидлади.
Томонлар, шунингдек, «Бир ҳамкор – бир режа» концепцияси доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, глобал ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини, жумладан, Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилдилар.