Қозоғистон экспорти 9 миллиард долларгача ошади – Бош вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун давлат молиявий ёрдамни икки баравар оширди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Аввалроқ Ҳукумат раҳбари Россиядаги геосиёсий воқеалардан сўнг инқирозга қарши тегишли чора-тадбирлар комплексини қабул қилганини айтганди.

«Биринчи навбатда, ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Шу мақсадда жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун давлат томонидан ажратиладиган молиявий ёрдамни икки баравар оширдик. Саноат ишлаб чиқаришига келсак, маҳаллий махсус корхоналар ва импорт ўрнини босувчи инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш бўйича махсус дастур қабул қилдик», - деди Алихан Смаилов Миллий каналнинг «Янги Қозоғистон» кўрсатувида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ушбу дастур доирасида 700 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

«Ушбу лойиҳалар асосида импортимиз ҳажми 4 миллиард долларгача камайиши, экспорт ҳажми эса 9 миллиард долларгача ошиши кутилмоқда. Айни пайтда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича махсус дастур қабул қилинган. Бундай масалаларни Ҳукуматимизнинг кундалик фаолияти, дейиш мумкин», - деди ҚР Бош вазири.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар
telegram