Қозоғистон экспорти 72,2 миллиард АҚШ долларигача ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон экспорти жорий йилда 72,2 миллиард АҚШ долларигача ошади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий банк маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 72,2 миллиард АҚШ долларигача ошади. Импорт 40,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Инфляция 8-10% оралиғида эди. Тузатилган макроиқтисодий прогноз асосида бюджет даромадлари прогнозига аниқлик киритилди. 2022 йилда республика буджетининг даромадлари 10,2 триллион тенгега баҳоланмоқда, бу тасдиқланган режадан 955 миллиард тенгега кўпдир. Даромадларнинг асосий ўсиши нефтнинг прогноз қилинаётган нархларининг ошиши ва тенгенинг АҚШ долларига нисбатан курсининг ўзгариши фонида божхона тўловларининг ошиши, шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши ҳисобига юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобига кутилмоқда. - деди Алибек Қуантиров.

Унга кўра, Президент томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш ва республика бюджети балансини таъминлаш мақсадида 2022 йилга мўлжалланган тасдиқланган Миллий жамғармадан кафолатланган трансфертлар миқдорини 1,6 триллион тенгега ошириш ва 4 триллионга мослаштириш таклиф этилмоқда.

«Жамғарманинг камайтирилмайдиган қолдиғи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоиз ёки тасдиқланган прогноздан 0,8 фоиз пунктга юқори даражада прогноз қилинмоқда. Валюта активлари 55,9 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram