Қозоғистон боксчилари Истанбулдаги мусобақада 2 та олтин ва 1 та кумуш қўлга киритишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Истанбулда (Туркия) бокс бўйича «Босфор» халқаро турнири якунланди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга асосланиб.
None
None

Турнир якунлари бўйича, Қозоғистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, яъни жами 6 та медални қўлга киритди.

Дархан Дуйсейбай (69 кг) ва Абзал Қуттибеков (91 кг) ўз вазн тоифаларида чемпион бўлишди, Сағиндиқ Тоғамбай (91 кг - финалда қозоғистонлик боксчи Қуттибеков билан жанг қилди) «кумуш» олди. Дамир Абдиқодир (52 кг), Болат Ерсултан (63 кг) ва Аятулла Такижанов (75 кг) «бронза» медалига сазовор бўлишди.

Сўнгги хабарлар