Қозоғистон бокс федерациясига янги ижрочи директор тайинланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Азиз Қожамбетов Қозоғистон бокс федерациясининг ижрочи директори этиб тайинланди. Тегишли буйруқ бугун эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform КFB.kz га таяниб.
None
None

Азиз Есентайули аввал ҚБФ президенти маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Яқинда якунланган Осиё Бокс Конфедерациясининг (АSBC) навбатдан ташқари Конгресси якунларига кўра, халқаро соҳадаги катта тажрибаси туфайли у АSBC директорлар кенгаши аъзолигига сайланди.

У тўрт тилни яхши билади, 2010-2014 йилларда Осиё бокс конфедерациясининг ижрочи директори лавозимида ишлаган.

У Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) «Аstana Аrlans» клуби асосчиларидан бири бўлган.

Сўнгги хабарлар