Қозоғистон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари назорат текширувидан ўтказилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг армиянинг жанговар қобилиятини тубдан ошириш бўйича топшириқларини бажариш доирасида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳарбий қисмлари ва бўлинмалари назорат текширувидан ўтказилмоқда, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Жанговар тайёргарлик топшириқларини амалий бажариш жараёнида назорат текшируви давомида шахсий таркибнинг қишки тайёргарлик даврида олган билим, кўникма ва малакалари баҳоланади.

Текширувга авиация базалари ва қўллаб-қувватлаш бўлинмаларининг барча парвоз ва муҳандислик ходимлари жалб қилинган, фронт, армия ва ҳарбий транспорт авиациясининг ҳар хил турдаги самолётлари жалб қилинган.


Парвозлар белгиланган жанговар тайёргарлик вазифаларига қараб кундузи ва тунги вақтда амалга оширилади.

Парвоз экипажлари разведка, учиш техникаси, ўрта ва паст баландликларда ҳаво жанговар тактикасини, бўлинмаларни ташиш ва қўниш, қўшинларнинг бошқа турлари ва бўлинмаларини кузатиб бориш ҳамда ҳимоя қилишни машқ қиладилар.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг тузилмалари ва ҳарбий қисмлари қайта тўпланиш, объектларни ҳаво ҳужуми қуролларидан қоплаш учун маневрларни амалга оширади.

Ўқув полигонларида шартли ҳаво душманини енгиш учун тактик машқлар ва ўқ отиш бўлиб ўтади.



Сўнгги хабарлар
telegram