16:38, 22 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистон авиакомпанияси Туркистон-Самарқанд йўналишида ҳаво қатновини очади
ASTANA. Kazinform - ҚР Транспорт вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси авиакомпаниялар билан ҳамкорликда Қозоғистонга парвозлар сонини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтиришни давом эттирмоқда.

Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 15-мартидан бошлаб Qazaq Air авиакомпанияси Туркистон-Самарқанд йўналишида парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган. Парвозлар ҳафтасига 2 марта (жума, якшанба) De-Havilland Dash 8-Q400 типидаги самолётларда амалга оширилади.
Ҳаво қатновининг кўпайиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.