Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 700 мингдан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон аҳолиси 18 711,2 минг кишига етди. Ушбу маълумотни ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Статистика қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 700 мингдан ошди

«Мамлакат аҳолиси 2020 йил 1 май ҳолатига кўра, 18 711,2 минг кишини ташкил қилди. Шундан 11 млн 004,5 ​​минг киши (58,8%) шаҳар аҳолиси ва 7 млн 706,7 минг киши қишлоқларда истиқомат қилади», - дейилади хабарда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил 1 майдан бери Қозоғистонда аҳоли сони 242,4 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди. Кўрилаётган даврда энг катта ўсиш мамлакатнинг 3 та ҳудудида – Алмати (63,7 минг киши), Нур-Султан (55,5 минг киши) шаҳарларида ва Туркистон вилоятида (33,1 минг киши) қайд этилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай