Қозоғистон 4 ойда 129,4 минг тонна Ўзбекистон пиёзини сотиб олган

None
Фото: EastFruit
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пиёзининг асосий харидорлари Қозоғистон ва Россия бўлиб, улар умумий экспортнинг деярли 90 фоизини ташкил қилади, дея хабар беради Kazinform мамлакатнинг EastFruit таҳлилчилари маълумотига таяниб.

Ўзбекистон пиёз экспортига қўйилган чекловни 2023 йил 15 мартдан, экспорт тақиқланган кундан бошлаб икки ойдан камроқ вақт ичида бекор қилди. Дастлабки савдо статистик маълумотларига кўра, экспорт чеклови бекор қилинган кундан бошлаб 3,5 ой давомида ташқи бозорларга 222,8 минг тонна пиёз жўнатилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 53 фоизга кўп.

Шу билан бирга, жорий мавсумда ушбу маҳсулотлар экспорти географияси кескин кенгайганига қарамай, ўзбек пиёзи умумий экспортининг 95 фоизи ЕОИИ мамлакатлари бозорларига етказиб берилди:

- Қозоғистон – 129,4 минг тонна (умумий экспортнинг 58,1%);

- Россия - 70,1 минг тонна (31,4%);

- Қирғизистон – 8,1 минг тонна (3,6%);

- Беларусь - 4,8 минг тонна (2,1%).

Сўнгги хабарлар