Қозоғистон 2027 йилда ички бозор парранда гўшти билан 100 фоиз таъминлайди

ASTANА. Кazinform – 2027 йилда ички бозор парранда гўшти билан 100 фоиз таъминланади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.

Парранда гўшти
Фото: Kazinform

Унга кўра, 2020 йилда ички бозор маҳаллий парранда гўшти билан 58 фоизга таъминланган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 82 фоизга етди.

– Импортга қарамликни сезиларли даражада камайтиришга эришдик. Бу борадаги ишлар давом эттирилади. 2027 йилда Қозоғистон аҳолини 100 фоиз парранда гўшти билан таъминлайди, – деди Айдарбек Сапаров.

Унга кўра, етарли ҳажмда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

– Демак, гўшт маҳсулотлари – мол, қўй, от гўшти ва тухум ички эҳтиёжни тўлиқ қоплайди. Парранда гўштида ижобий динамика кузатилмоқда. Ўтган йили таъминот даражаси 79 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 82 фоизга етди. Сут маҳсулотлари билан таъминлаш ҳам 100 фоизга етказилди, — деди у.

Сўнгги хабарлар