17:31, 05 Февраль 2025 | GMT +5
Қозоғистон 2025 йилги Осиё ўйинларида керлинг бўйича илк ғалабасини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Харбин шаҳрида (Хитой) 2025 йилги қишки Осиё ўйинлари доирасида микст жуфтликлар ўртасида керлинг бўйича мусобақалар давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Гуруҳ босқичининг учинчи учрашувида Амина Сейтжанова ва Азизбек Надирбаев Қатар терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда Қозоғистон терма жамоаси 7:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалаба керлингчиларимиз учун биринчи бўлди.
Бунгача Сейтжанова ва Надирбаев Жанубий Корея ва Хитой терма жамоаларига имкониятни бой берганди.