13:38, 16 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистон 14 мамлакат билан ҳаво алоқасини тиклади
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунга келиб, 14 мамлакат билан ҳаво алоқаси тикланди ва парвозлар сони ҳафтасига 95 тага етказилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга келиб, 14 мамлакат билан ҳаво алоқаси тикланди ва парвозлар сони ҳафтасига 95 тага етказилди. Энг кўп йўловчилар Нур-Султан ва Алмати шаҳарларига келади, 6 октябрдан бери 1 миллиондан ортиқ одам давлат чегарасини кесиб ўтган. 203 минг киши ПЗР тест текширувидан ўтказилди ва 1042 бемор аниқланди», - деди Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.
Унга кўра, сентябрдан январь ойигача Қозоғистонда КВИни геномик тадқиқот натижаларига кўра, янги коронавирус штаммлари («Британия», «Жанубий Африка», «Бразилия») аниқланмаган.
«Ҳозирда ПЗР-тестнинг феврал-март ойларидаги мусбат натижалари бўйича генетик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Унинг мутацияга учрагани ёки учрамаганлиги аниқланади», - деди вазир.
Муаллиф: Зарина Қахарман