Қостанайда 5 қаватли 30 та уй қурилади
Ҳудуд раҳбарининг айтишича, 2019 йилда ҳудудда жами 335,4 минг квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилган. Жорий йилда бу кўрсатгич 10 фоизга оширилади.
«Ўтган йилда 5 та турар жой фойдаланишга берилди. Бу йил «Юбилейний» микрорайонида ижарага бериладиган 4 та уйнинг қурилиши якунига етказилади. Қостанай тумани Заречний овули «Северний» микрорайонида умумий майдони 15,9 минг квадрат метрлик 143 та хусусий уй қурилиши якунига етказилган», – деди вилоят ҳокими.
Бундан ташқари Қонай микрорайонида 5 қаватли 30 та уйнинг қурилиши бошланади. Хусусий уй қурилишига 2 мингдан зиёд участка берилади. 2019 йилда кўп фарзандли ва кам таъминланган оилаларга 422 та квартира берилди.
«Давлат-хусусий ҳамкорлиги бўйича Арқалиқ шаҳрида 112 квартирали турар жойни модернизация қилиш бўйича 1 та лойиҳа амалга оширилди. «Нурли ер» дастури доирасида 618 ёш оила уйли бўлишди. Улар орасида 65 нафар педагог, 146 нафар шифокор бор», – деди А.Мухамбетов.
Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов