Космонавт Ер орбитасидан қозоқ тилида видео табрик йўллади

None
ASTANA. Кazinform – Қостанай вилоятида туғилиб ўсган, ҳозирда «Роскосмос»да ишлаётган космонавт Дмитрий Петелин Ер атрофи орбитасидан видео юбориб, Қозоғистон халқини қозоқ ва рус тилларида табриклади. Видео kostanaynews Теlegram-каналида эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform.

«Ҳурматли Қозоғистон фуқаролари, айниқса қостанайликлар, ватандошлар! Байрамлар билан! Ўзларингизни эҳтиёт қилинг. Ерга космосдан қараш имконига эга бўлдим ва сизга қуйидагиларни айтмоқчиман: бир-бирингиздан ғазабланманг, бекорга жаҳл қилманг. Бизнинг сайёрамиз катта ва жуда чиройли. Орбитадан қараганда, бундай гўзал жойда муаммо бўлиши мумкин эмасдек туюлади. Бугун катта ва эзгу байрам. Сизларга бахт тилайман. Қийинчиликларга юқоридан қаранг. Қуёш ботишини ва тонгни қувонч билан қарши олинг. Ҳар куни роҳатланинг. Буни билингки - ҳаёт ажойиб! Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!», - деб космонавт қозоқ тилида ўз табригини йўллади.

Видеодан кадр: t.me/kostanaynews


Сўнгги хабарлар
telegram