Космик парвоз чиптаси нархи 3,8 млн доллардан ошди
Amazon асосчиси билан битта кемада жой олиш учун ким ошди савдосида 143 мамлакатдан 6 минг иштирокчи қатнашди.
Blue Origin аэрокосмик компанияси 2020 йил 20 июлда New Shepardнинг экипаж билан биринчи суборбитал рейсига жойлашиш учун аризаларни қабул қилишини эълон қилди. Аризалар тўғридан-тўғри трансляцияси компания веб-сайтида қилинади.
Аукционда қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш 10 июнь куни соат 17.00 да (Шарқий Европа вақти билан) ёпилади.
Аукцион ғолиби Безос ва унинг укаси Марк Ғарбий Техасдаги Blue Origin космодромида уч кунлик машғулотдан сўнг космосга учишади.
Шуни таъкидлаш керакки, Blue Origin томонидан ташкил этилган ушбу саёҳат New Shepard космик кемасининг бортида одамларнинг биринчи парвози бўлади.
New Shepard кема ичида йўловчилари бўлган бир капсулани орбитага чиқаради. У ерда одамлар 10 дақиқагача вазнсизлик ҳолатида бўлиб, Ердан 104 километр баландликда бу манзарани томоша қилишади. Битта саёҳатнинг давомийлиги 40 минут.