Коронавируснинг ҳинд штамми Қозоғистоннинг барча ҳудудларида аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда «Дельта» штаммининг тарқалиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан КВИ билан касалланган беморлардан олинган мусбат лаборатория намуналарининг ПЗР скрининги ўтказилди, деб хабар беради Kazinform КВИ тарқалишига қарши кураш комиссиясига таяниб.
None
None

«2021 йил 1 июл ҳолатига кўра, ҳинд штаммини аниқлаш учун ПЗР томонидан 414 та намуналар текширилди. Натижаларга кўра, ҳинд штамми Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва барча вилоятларда топилган. Мутациянинг ҳақиқатан ҳам борлиги ва унинг «Дельта« штаммига мансублиги ДНК намуналарининг тўлиқ геном секвенцияси тугагандан сўнг якуний тасдиқланади», - дейилади комиссия хабарида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июл ҳолатига кўра коронавируснинг «Дельта» штамми дунёнинг 96 мамлакатида аниқланган.


Сўнгги хабарлар